Тошкентда қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати бошланди (Фоторепортаж)

18:16 06 Июнь 2021 Спорт
914 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"​

Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақа биринчи марта Россиядан бошқа давлатда, яъни Ўзбекистонда ўтказилмоқда.

Нуфузли мусобақа Халқаро қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон туризм ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиляпти.

Беллашувларда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатлардан етакчи спортчиларнинг иштирок этмоқда. Бугун нуфузли мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Қувонарли жиҳати, баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғалабаларга эришиб, мухлисларни хушнуд қилмоқда.

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев ("Халқ сўзи").

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер