Тошкентда қизининг шаънини пулламоқчи бўлган она қўлга олинди

Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига 46 ёшли фуқаро Шавкат У. ариза билан мурожаат қилиб, унда 45 ёшли Зулфия А. қизи Мадина Р. билан унинг ўғли Достон У. ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 600 АҚШ доллар пул талаб қилиб, 480 АҚШ доллар ва 1 050 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганидан сўнг яна унга 500 АҚШ доллар беришини талаб қилганини маълум қилган.
Шундан сўнг 2021 йилнинг 15 март куни соат 13:00 ларда Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати олдида Зулфия А. қизи Мадина Р. билан ушбу пулларни Шавкат У.дан олаётган вақтларида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Зулфия А. ва Мадина Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг