Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги бошланди

10:30 09 Декабрь 2021 Спорт
825 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бугун пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бошланди. 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақа шпага, рапира ва сабля дастурларида яккалик ҳамда жамоавий йўналишда ташкил этилмоқда.

Бу галги беллашувларда Россия, БАА, Хорватия, Озарбайжон, Беларус, Ҳиндистон, Исроил, Қирғизистон, Швейцария, Украина, Туркия, Полша, Саудия Арабистони, Қозоғистон давлатларидан 260 дан ортиқ спортчилар иштирок этмоқда.

Регламентга кўра, бугун рапира бўйича яккалик беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. 

Мусобақа Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ўтказилмоқда. 

Мусобақа тавқими қуйидагича:

9 декабрь: Рапира бўйича яккалик

10 декабрь: Шпага бўйича яккалик, рапира бўйича жамоавий

11 декабрь: сабля бўйича яккалик, шпага бўйича жамоавий

12 декабрь: сабля бўйича жамоавий.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер