Тошкентда «психотроп» сотаётган шахс ушланди

17:08 07 Сентябр 2024 Жамият
283 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?