Тошкентда пойтахтнинг машҳур объектларини тасвирловчи чироқлар ерости йўлига ўрнатилди

17:23 26 Июнь 2018 Жамият
1979 0
Фото: Facebook

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ерости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда cуратлар тарқалди.

Қайд қилинишича, мазкур чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, у Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради. Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби Тошкентнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.

Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ерости йўли деворига ўрнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?