Тошкентда ўзганинг банк картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

19:21 15 Июнь 2024 Иқтисодиёт
281 0

Тошкент шаҳрида 28 ёшли аёлнинг банк картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Билдирилишича, пойтахтда яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, Х.Р. жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини «Click« хизмати ходими сифатида таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганлигини айтиб, SMS хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 110 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Аниқлик киритилишича, мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер