Тошкентда Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

21:08 19 Сентябр 2022 Жамият
401 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 19 — 23 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон арбитраж ҳафталиги — UzAW 2022 бўлиб ўтади.

Тадбирнинг ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ҳисобланади ва у Тошкент давлат юридик университети ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети кўмагида ўтказилмоқда.

UzAW — бу бутун ҳафта давомида бутун дунёдан етакчи экспертлар, шу жумладан, арбитрлар ҳамда юридик, арбитраж ва бизнес ҳамжамиятлари, хусусан, GST LLP, Foley Hoag LLP, Allen&Overy, Praelegal каби халқаро компания вакилларини бирлаштирувчи бар қатор тадбирлар жамланмасидир. Тадбир ҳақида батафсил маълумотни ҳафталик сайтидан олиш мумкин.

Арбитраж – бу суд муҳокамасидаги низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмидир. Унда томонлар низоларини ҳал қилиш учун тажриба ва кўникмага эга бўлган (шу жумладан, техник, масалан, қурилиш бўйича низолар ёки энергетика соҳаси билан боғлиқ низоларда) судьяни (арбитр) танлаши мумкин. Томонлар, шунингдек, иш юритиш тилини ва амалдаги қонунни танлашлари мумкин ва энг муҳими, арбитраж қарори (суд қароридан фарқли равишда) 1858 йилда қабул қилинган Нью-Йорк хорижий арбитраж қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ Ўзбекистондан ташқари 169 та давлатда низо бўйича ютқазган томоннинг активларига нисбатан ижро этилиши мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, суд қарорлари учун бундай халқаро ҳужжат мавжуд эмас. Бошқача қилиб айтганда, томонлардан бири Ўзбекистонда ўз чет эллик контрагентга қарши суд ишида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, агар бу хорижий контрагентнинг Ўзбекистонда активлари бўлмаса, Ўзбекистондан ташқарида ушбу суд қарорини ижро этиш амалда мумкин эмас. Шунинг учун арбитраж хорижий элемент билан ёки хорижий инвесторлар ўртасидаги низоларни ҳал қилишнинг афзал усули ҳисобланади.

UzAW 2022нинг мақсади иштирокчиларни низоларни муқобил ҳал этишнинг сўнгги тенденциялари, шунингдек, Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва минтақанинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган режалаштирилган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардорлигини оширишдан иборат.

UzAW доирасидаги тадбирларда халқаро, давлат ташкилотлари ва бошқа йирик компанияларнинг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Уни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори офиси, Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури ва Осиё тараққиёт банки каби халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер