Тошкентда номаълум шахслар банкоматдан салкам 400 миллион сўм ўмарди

09:21 21 Октябр 2021 Жамият
513 0

Тошкентда номаълум шахслар банкоматни бузиб, 396 миллион сўм ўмарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пойтахтнинг Олмазор туманида 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси номаълум шахслар банклардан бирининг банкоматини очиб, 396 миллион 300 минг сўмни олиб чиқиб, ғойиб бўлишган.

Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Кўрилган чоралар давомида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари ўғирликда гумон қилинаётган 4 нафар шахсни аниқлаб, қўлга олишди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?