Тошкентда "Нобелчилар" даргоҳи бўлган Санкт-Петербург давлат университетининг МДҲдаги биринчи филиали ташкил этилади

Бугун, 13 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов раҳбарлигида Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори Г. Рихсиева, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консули A. Бабаев ва бошқалардан иборат делегация Санкт-Петербург давлат университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.
Ташрифдан кўзлаган асосий мақсад икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўлиб, хусусан, Ўзбекистонда Санкт-Петербург давлат университетининг филиалини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Музокаралар натижасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида Тошкентда Россиянинг нуфузли университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
– Бугун Ўзбекистонда жаҳоннинг яна бир нуфузли университетларидан бирининг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришдик, – деди вазир ўринбосари У.Бегимқулов. – Янги филиал биотиббиёт ва шарқшуносликка ихтисослашади. Биотиббиёт – биз учун янги таълим йўналишидир. Филиалда кимё, биология, физика ва бошқа фанлар бўйича илғор фанлараро тадқиқотлар олиб борилади ҳамда бу жараёнга Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт ва фармацевтика компаниялари фаол жалб қилинади.
Ўз навбатида, Санкт-Петербург давлат университети ректори Николай Кропачев ҳам Ўзбекистонда таълим ва илмий лойиҳаларни амалга оширишдан жуда манфаатдор эканлигини алоҳида таъкидлади.
Ташриф давомида шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Санкт-Петербург давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутган англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Маълумот учун, Санкт-Петербург давлат университети Россияда ташкил этилган биринчи (1724 йил) университет ҳисобланади. Университет 9 нафар Нобель мукофоти лауреати, 6 нафар мамлакат Бош вазири ва Россия Федерациясининг 2 нафар президентини тайёрлаган олий ўқув юрти саналади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг