Тошкентда «Mercedez-Benz» ёниб кетди

15:49 10 Апрель 2022 Жамият
1082 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 10 апрель куни соат 13:40 ларда Тошкент шаҳри М.Улугбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси Пушкин метро бекати қаршисида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган "Mercedes-benz GL 500» русумли автомобилнинг двигатель қисмида электр симларида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган.

Ўт ўчирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер