Тошкентда «Matiz» ва «Spark» тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

11:34 11 Октябр 2024 Жамият
211 0

Фото: пойтахт ЙҲХБ

Тошкент шаҳри «Spark» ва «Matiz» автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 10 октябрь куни соат 23:30 атрофида Олмазор тумани Нурафшон кўчасида содир бўлган.

20 ёшли И.Т. «Matiz» автомашинасида кетаётиб руль бошқарувини йўқотган. Сўнгра йўл ажратувчи бетон тўсиққа урилиб, 40 ёшли Б.Қ. бошқарувидаги «Спарк» автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Spark» ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. «Spark» ичида бўлган 2 нафар йўловчига ҳамда «Matiz» ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер