Тошкентда машина ойнасидан чиқинди улоқтирган аёл жаримага тортилди

21:42 04 Декабрь 2021 Жамият
851 0

Тошкентда машина ойнасидан чиқиндини улоқтирган аёлга нисбатан чора кўрилди. 

Давлат экология қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан автомобиль ойнасидан чиқиндини улоқтирган 41 ёшли аёлга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Аёлга 123-модда (Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни улоқтириш) билан 0,5 БҲМ (135 минг сўм) миқдорида жарима солинди.

Экология давлат қўмитаси, шунингдек, ахлатни мўлжалланмаган жойларга ташлаш жавобгарликка тортиш ва 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлишини эслатади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?