Тошкентда «Ласетти» ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келиб бетон симёғочга урилди

10:54 01 Июль 2021 Жамият
475 0

бу  ҳақда ЙҲХББ хабар берди. Хабарга кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Туркистон кафеси қаршисида ҳайдовчи «Ласетти» русумли автомобилни катта тезликда бошқараётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пиёдаларни уриб юбормаслик учун рулни чап томонга бурган. Кескин бурилиш оқибатида автомобиль аввал пиёдалар белгисига ва бетон симёғочга бориб урилган. Бетон симёғочнинг парчалари йўлнинг нариги томонидан ҳаракатланиб келаётган «Спарк» русумли автомобилга теккан.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер