Тошкентда «Lacetti» «Spark» билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди 

12:02 02 Декабрь 2021 Жамият
382 0

Тошкентда «Lacetti» ва «Spark» автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1 декабрь куни соат 20:50 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида, Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида ҳайдовчиси 2000 йилда туғилган «Lacetti» 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «Spark» билан тўқнашиб кетган. 

Тўқнашув оқибатида «Lacetti» автомобили ағдарилиб кетган. Қурбонлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?