Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

12:11 27 Август 2022 Жамият
361 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Чилонзор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, фуқаро Ф.М.нинг бошқарувидаги «Некция-3» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро О.Р.га тегишли 1 231 дона «Зардекс», 84 дона «Селефон», 72 дона «Тропикамид» ва 40 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Чилонзор туманида яшовчи фуқаро Р.С. ўз хонадонида 210 дона «Регапен», 90 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер