Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

11:31 17 Август 2022 Жамият
171 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Бектемир» ЙПХ масканида фуқаро Б.А. бошқарувидаги «Лаcэтти» русумли автотранспорт воситасида фуқаро И.Х. (муқаддам Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан судланган) ва Д.Д.лар 56 дона «Регапен» ва 16 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер