Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

12:22 27 Сентябр 2022 Жамият
299 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.М.нинг бошқарувидаги «СПАРК» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, 66 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Э. бошқарувидаги «Лаcэтти» русумли автотранспорт воситасида фуқаро Д.Ш. 48 дона қизил ва оқ рангли кучли таъсир қилувчи капсула шаклидаги дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходималари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. «Мангулик» кўчасида 48 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер