Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди

22:56 19 Март 2024 Жамият
807 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона «Pregabalin Capsules» номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган «Марихуана» ҳамда 750 минг сўм қалбки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер