Тошкентда ЙҲХБ инспекторини уриб юборган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

11:29 13 Март 2026 Жамият
226 0

Тошкент шаҳрида Йўл-патрул хизмати ходимини уриб юборган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида лавҳа намойиш этилди.

Ҳодиса 2024 йилнинг май ойида Чилонзор туманидаги Лутфий кўчасида содир бўлган. Инспектор Х. Ш. BYD Han автомобилига эътибор қаратиб, уни тўхтатиш ҳақида ишора берган.

Машинани ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган 24 ёшли О. А. бошқариб кетаётган бўлган. У ҳуқуқ-тартибот идораси ходимининг талабларига бўйсунмай, Х. Ш.ни уриб юборган.

Инспектор иккала сон суягининг синиши ва бошқа жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. У саккиз кун жонлантириш бўлимида ётган, 34 кундан кейин эса ҳушига келган.

Жабрланувчи олти ой давомида ётиб даволанган ва бир йилдан сўнг яна иш фаолиятини бошлаган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди О. А.ни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “б“ банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 219-моддаси 2-қисми (ҳукумат вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбдор деб топди.

У 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Дастлабки ҳибсда сақланган муддати ва ахлоқ тузатиш ишларининг ўталган қисми инобатга олиниб, якуний жазо муддати 5 йил 2 ой-у 9 кун этиб белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер