Тошкентда илк маротаба триатлон бўйича Осиё кубоги ўтказилади

21:52 06 Октябр 2021 Спорт
1136 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Шу йилнинг 9-10 октябрь кунлари Тошкентда илк маротаба спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида “Asian Sprint Triathlon Cup”, яъни триатлон бўйича спринг масофасида Осиё кубоги ўтказилади. Бу ҳақда пойтахтимизда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов маълум қилди.

"Аслида ушбу мусобақа 2020 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Бироқ пандемия сабабли мусобақа кечиктирилди. Бу йилги мусобақа Халқаро триатлон федерацияси тақвимидан ўрин олган. Шунингдек, мусобақага бир қатор хорижий давлатлардан делегатлар ва халқаро ҳакамлар жалб этилган" — Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун.

Таъкидланганидек, триатлон бўйича спринт масофасида Осиё кубоги баҳсларида иштирокчилар 5 км. масофага югуриш, велосипедда 20 км. масофага пойга ҳамда очиқ ҳавзада 750 метрга сузиш бўйича ўзаро мусобақалашади.

Триатлон бўйича Осиё кубогида Россия, Украина, Польша, Чехия, Словакия, Люксембург, АҚШ, Япония, Марокаш, Қозоғистон ва юртимиз спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

"Халқ сўзи". 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер