Тошкентда икки кунда ёнғин натижасида икки киши ҳалок бўлди

15:00 14 Январь 2019 Жамият
973 0

Иллюстратив фото

2019 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган В.К. (аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ёнғин оқибатида уйдаги 1,5 кв.м. майдонида кресло ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида В.К.ни куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Шунингдек, бугун Учтепа туманида яшаган Е.П. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.Оқибатда уйнинг 4 кв.м майдонида дивани ёниб, зарар кўрган. Шу билан бирга, Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Аниқланишича ёнғин Е.П. маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққан. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер