Тошкентда ИИБ икки ҳафта ичида ярим миллиондан ортиқ қалбаки пиротехника воситаларини мусодара қилди

11:43 26 Ноябрь 2021 Жамият
576 0

Янги йил байрамлари арафасида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ҳар йили мазкур йўналишдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга қаратилган махсус чора-тадбирлар ташаббускори бўлиб келинмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

Хусусан, 9 ноябрь куни Бектемир туманидаги «Қўйлиқ» бозорида ўтказилган профилактика тадбири давомида фуқародан 59 дона ўрам, ичида 3540 дона пиротехника маҳсулоти аниқланиб, олиб қўйилди.

Жорий йилнинг 8-22 ноябрь кунлари давомида 482 та тадбир ўтказилиб, улар давомида умумий қиймати 274 миллион 904 минг сўмлик 559 776 дона пиротехника буюмлари олиб қўйилди. Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши ҳолати бўйича қўйилган жарималарнинг умумий суммаси 8 миллион 775 минг сўмни ташкил этди.

Шунингдек, 9 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманида профилактика инспектори хизмат вақтида бир аёлни ушлади. Текширув давомида фуқародан 6 дона қутида 360 дона пиротехника буюмлари топилиб, олиб қўйилди. Аёлга нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан баённома тузилди.

Шуни таъкидлаш керакки, пиротехника воситаларидан фойдаланиш келажакда соғлиғимизга тузатиб бўлмайдиган зарар этказиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?