Тошкентда ички ишлар ходимларининг «китобхон оила»си тасвирланган ҳайкал очилди

17:51 12 Июль 2022 Жамият
968 0

Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган «Космонавтлар сайлгоҳи»да Ички ишлар вазирлиги томонидан ички ишлар ходимларининг «китобхон оила»си тасвирланган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлигининг масъуллари, туман ҳокимлиги масъуллари, Республика Маънавият ва маърифат маркази раиси, ички ишлар ходимлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.

Космонавтлар сайилгоҳида ёшларимиз ва фуқаролар учун сайр қилишлари, боғ бўйлаб ўрнатилган ўриндиқларга ўтириб китоб мутолаа қилишлари учун барча имкониятлар яратиб берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер