Тошкентда ҳаракатланаётган электробуслар сони 10тага етказилади

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди. Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.
Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электр автобуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электр автобус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади.
Шунингдек, шаҳримизда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Ақлли шаҳар” концепцияси ишлаб чиқилган ва уни ҳаётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бу масалада юртимиз ва шаҳримиз учун мос бўлган лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг