Тошкентда «Глобал тадбиркорлик» ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди

12:36 26 Ноябрь 2021 Жамият
255 0

Пойтахтимиздаги ТEАМ университетида ҳар йили ўтказиб келинадиган «Глобал тадбиркорлик» ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, бир қатор тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тегишли вазирликлар, бизнес бирлашмалари вакиллари, тадбиркор, иқтисодчи, ҳунармандлар, хорижлик меҳмонлар, ёшлар штирок этди.

Ҳафталикнинг биринчи кунида қишлоқ хўжалиги муаммолари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев ердан унумли фойдаланиш, фермер хўжаликларига кичик бригадаларни бириктириб, маслаҳат бериш механизмини йўлга қўйиш, иссиқхоналарда маҳсулотларни тизимли етиштириш орқали ҳосилни бир неча баробарга ошириш технологиялари хусусида сўз юритди.

Ҳафталик доирасида семинар-тренинглар ҳам ташкил этилди. Семинарларда иштирок этган ТEАМ ва Вебстер университети талаба-ёшларига агросаноат соҳасидаги муҳим масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Мадина Ғузорова, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?