Тошкентда фуқарони шахсий фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 8 минг доллар олган аёллар қўлга олинди

17:21 18 Май 2021 Жамият
1286 0

Чилонзор туманида шахсий маълумотларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Г.Ю. ва Н.И. исмли аёллар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни шахсий видео ва фотосуратларини интернет тармоқларида тарқатиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 8 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ю. ва Н.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер