Тошкентда фуқароларни Полша ва Кореяга ишга жўнатиш учун пул олганлар ушланди

21:34 06 Август 2021 Жамият
425 0

Тошкент шаҳрида фуқароларни Полша ва Кореяга ишга жўнатишини айтиб, пул олган икки нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказган. Унда аввал ҳам фирибгарлик учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.ни танишлари ёрдамида Полша давлатига ишга юбориш ва виза олиб бериш эвазига 5 минг доллар олгани аниқланган.

Шунингдек, фуқаро А.К. ҳам 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишга жўнатиш эвазига 5800 доллар ва 163 миллион сўм пул олгани маълум бўлган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?