Тошкентда фуқаро жонига қасд қилиш учун хонадонни портлатгани аниқланди

18:15 01 Март 2025 Жамият
292 0

Видеодан кадр

Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт ҳокимлиги мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 1 март куни соат 15:23 да шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаш содир бўлгани тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:29 да етиб борганида, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда газ чақнаши ортидан ёнғин келиб чиққани аниқланган, аланга соат 16:07 ўчирилган.

Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса юз берган манзилдан 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар тўғрисида ҳозирда маълумот келиб тушмаган.

«Ҳозирги вақтда ҳодиса содир бўлган манзилдаги юқори қаватли уйда, ҳаёт фаолиятини тиклаш ишлари олиб борилмоқда», дейилади ФВБ хабарида.

Ҳолат юзасидан берилган бирламчи маълумотларга қараганда, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро, ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, натижада газ ҳаво аралашмаси чақнаши туфайли ёнғин келиб чиққани ва ушбу фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлгани аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер