Тошкентда ер сотаётган ҳокимлик ходими қўлга олинди

07:46 27 Ноябрь 2021 Жамият
567 0

Олмазор тумани ҳокимлиги ходими ўз шериклари билан биргаликда 1 миллион 560 минг долларга 12 гектар ер ажратиб беришни ваъда қилган, деб хабар беради ЎзА.

Фуқаро пластик қувурлар ишлаб чиқарадиган корхона очмоқчи бўлган тадбиркорни Тошкент вилояти Зангиота туманидан 12 гектар ер олишда ёрдам беришига кўндирган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида ҳуқуқбузар 50 минг доллар пул олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик), 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?