Тошкентда дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

12:26 26 Сентябр 2022 Жамият
422 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.А., А.А. Бектемир тумани ҳудудида фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг дона «Сефтриаксон» номли дори воситасини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, жами 340 турдаги 7 463 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?