Тошкентда диний экстремистик оқим таъсирида Сурияга кетмоқчи бўлган қиз 5 йилга қамалди

Фото: Иллюстратив фото
Бугун диний экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ўзларининг радикал ғояларини тарғиб қилиш ҳамда тарафдорлари сонини ошириш мақсадида ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланаётганликлари ҳеч кимга сир эмас.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 2004 й.т. қиз ижтимоий тармоқлар орқали ана шундай ёвуз кучлар таъсирига тушиб қолганлардан бири саналади.
Дастлаб у 2021 йилнинг июнь ойида “Telegram” мессенжерида шахсий аккаунт очиб, террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Содиқ Самарқандий» ва бошқаларнинг маърузаларини тинглайди.
Натижада қизнинг онги заҳарланиб, экстремистик ташкилотларнинг ноқонунийлигини англаган ҳолда, уларнинг аъзолари билан виртуал мулоқотга киришади. Алал-оқибатда Сурияга бориб, у ердаги «Ислом Давлати» террористик ташкилоти сафига қўшилишни мақсад қилади.
Бунинг учун у ота-онасидан яширган ҳолда, ўзига хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиради ҳамда тилла зирагини сотиб, сафар учун жомадон харид қилади ва унга кийим-кечакларини жойлаб, танишининг уйига яшириб қўяди.
Лекин, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қизнинг режаси амалга ошмасдан, жорий йилнинг март ойида у қўлга олинади ва жиноят иши қўзғатилади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг уяли телефони хотирасидаги материаллар орасида «Тавҳид ва жиҳод катибаси», «Ислом жиҳоди иттиҳоди» террористик ташкилотларига тегишли ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумотлар мавжуд бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ёхуд намойиш этиш тақиқланади.
Суд ҳукмига кўра, мазкур фуқаро Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг