Тошкентда божхоначилар вагон ғилдираги ичида яширилган марихуанани топди

01:21 09 Декабрь 2021 Жамият
429 0

Тошкентда шаҳар божхона бошқармаси вагон ғилдирагига яширилган марихуанани аниқлади.

Чуқурсой чегара божхона пости ходимлари қўшни давлат ҳудудидан келган юк поезди таркибини кўздан кечирди.

Кўздан кечириш чоғида поезд вагонларидан бирининг ғилдирагининг ички қисмида сумкага ўралган номаълум оқ рангли модда борлиги аниқланган.

Текширувлардан сўнг ушбу модда оғирлиги 20,56 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?