Тошкентда бошпанасиз совуқда қолганлар ҳақида хабар бериш учун тегишли рақам эълон қилинди

Шу кунларда пойтахтда кундузи ҳам ҳаво совуқ бўлмоқда. Тунги вақтда эса термометр Цельсий бўйича минус учгача, баъзида минус еттига ҳам тушмоқда. Тақдир тақозоси билан уйсиз қолган одамлар қийналмоқдалар. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Шу муносабат билан патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари, профилактика инспекторлари уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирларини ўтказмоқдалар. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб борилмоқда. Бир кунда ИИББ ходимлари 24 кишини реабилитация марказига олиб боришди.
Яхшилик ва мурувватдан умидини узган инсонларга бу ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилади.
"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамни кўриб қолсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга (71) 281-90-32 рақами орқали хабар беринг", дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Кун фотоси: Бухоро вилояти ҳокими ҳам контейнерга кўчиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг