Тошкентда боғча тарбияланувчисининг юзи тиббий воситалардан куйди

19:14 15 Август 2022 Жамият
469 0

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда МТМ тарбияланувчисининг юз қисмида «қизариб куйиш» аломатлари мавжудлиги бўйича хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИБ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида жойлашган хусусий мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси 2019 йилда туғилган М.А. қаровсиз қолган вақтида, аёллар сумкасида бўлган аёлларни кўзга суртувчи бўёғини ўйнаб юз қисмига суртган.
Бу ҳолатни ушбу ташкилотда тарбиячи бўлиб ишловчи 38 ёшли Зуҳра А. кўриб қолиб, болани юзини тозалаш мақсадида, «тиббий воситалар»дан фойдаланган. Оқибатда, вояга етмаган боланинг юз қисми қизариб, куйиш аломатлари мавжудлиги сабабли тиббиёт муассасасига мурожаат қилинган. 

Боланинг олган тан жароҳатини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Ҳозирги кунда Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер