Тошкентда Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича XII жаҳон чемпионати ўтказилади
Фото: https://t.me/Minsportuz
Шу йилнинг 4-6 октабр кунлари пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 350 нафарга яқин маҳоратли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бориши кутилмоқда.
Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Мусобақа олдидан пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ташкилотчилар, ҳакамлар ва жамоалар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб шифокорлар сўзга чиқиб, пандемия шароитида ўтказилаётган ушбу мусобақани хавфсиз ўтказиш мақсадида кўрилаётган эҳтиёткорлик чоралари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қоидалари муҳокама қилинди. Тадбирда ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига бутун дунё бўйлаб бодибилдинг бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ҳакамлик қилиш ҳуқуқини берувчи халқаро паспортлар топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг