Тошкентда “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” Глобал ҳаракатлар дастури доирасида йирик анжуман ташкил этилди

Фото: "Халқ сўзи"
Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг “яшил” усулларини ривожлантириш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” (One Country – One Priority Product – OCOP) Глобал ҳаракатлар дастури доирасида Европа ва Марказий Осиёда мамлакат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича минтақавий семинар бўлиб ўтди.
Тадбир ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Йирик форум миллий ва халқаро экспертларни, жумладан Албания, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Молдова, Сербия, Тожикистон, Туркия ва Хитой вакилларини бирлаштирди.
Семинар иштирокчиларга мазкур Глобал ҳаракатлар дастурининг Европа ва Марказий Осиёда амалга оширилиши билан танишиш, мавжуд муаммолар ва имкониятлар юзасидан фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек, келгусидаги ҳаракатлар режасини ўзаро келишиб олиш имконини берди.
2021 йил сентябрь ойида ФАО озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик каби муаммоларни ҳал қилиш, кичик фермерлар ва оила хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа стратегик мақсадларга эришиш учун алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни “яшил” ривожлантириш бўйича “Бир мамлакат – битта устувор маҳсулот” Глобал ҳаракатлар дастурини бошлаган эди.
Алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барқарор қиймат занжири озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишни таъминлаш, ресурслардан янада самарали фойдаланиш, фермерлар даромадларини ошириш, шунингдек, умумий иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни ҳозирги ва келажак авлодлар манфаати учун ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди.
2022 йил ноябрь ойида ФАО глобал миқёсда OCOP лойиҳаларини бошлади. Бу ташаббусни мамлакат даражасида амалга оширишда етакчилик қиладиган намунавий мамлакатларини аниқлади. Улар Малави (банан), Бангладеш (жекфрут), Ўзбекистон (гилос), Тринидад ва Тобаго (какоа), Миср (хурмо пальмаси) каби мамлакатлар жой олди. OCOPни амалга ошириш учун ушбу бешта намойиш мамлакатлари Алоҳида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнида ўзларининг тажрибалари, инновациялари ва технологиялари билан ўртоқлашадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гилос қиймат занжирининг барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун яшил технологияларни илгари суриш бўйича кейинги қадамларни белгилаб, OCOPнинг Ўзбекистонда жорий этилишини қатъий қўллаб-қувватлади. Шу муносабат билан ҳозирги кунда Ўзбекистонда ФАОнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яхшилаш учун инновацион ёндашувлар” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Семинарда таъкидланганидек, гилос барқарор ва инклюзив ўсиш учун катта имкониятларга эга. Ўзбекистонда йилига ўртача 180 минг тоннагача гилос етиштирилади. Агроэкологик шароитлар бутун мамлакат бўйлаб кичик фермерларга кимёвий моддалардан минимал даражада фойдаланган ҳолда гилос етиштириш имконини беради. Бундан ташқари, гилос кўп тармоқли ва барқарор деҳқончилик тизимини, шунингдек, агроўрмончилик ва ўрмон яйловчилигини ривожлантириш имконини ҳам беради.
Семинар дастури гилос боғларига ва анъанавий бозорга ташрифни ўз ичига олган бўлиб, бу иштирокчиларга гилос ишлаб чиқариш жараёни билан танишиш, корхоналар имкониятларини баҳолаш, ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот қилиш ва бозор имкониятларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш имкониятини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг