Тошкентда Англия методикаси асосида футбол мактаби очилди
Тошкентда Англия методикаси асосида ёш футболчиларни тайёрлашга ихтисослашган биринчи футбол мактаби очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Бугун Тошкент давлат транспорт университети спорт мажмуаси стадионида Англиянинг «Brooke House College Futball Akademy» футбол мактаби филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда инглиз футбол академиясининг техник директори Мики Адамс, ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов, университет ректори Одил Абдураҳмонов, академиянинг Тошкентдаги филиали ижрочи директори Шуҳрат Эрназаров, ёш футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар Европа стандартлари асосида ёш футболчиларни тайёрлашга ихтисослашган ушбу лойиҳа Ўзбекистонда юқори даражали футболчилар тайёрлаш тизимига муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади.

Академия вакилларининг сўзлари кўра, инфратузилма ва ташкилий имкониятлар гуруҳ ва мураббийлар сонини оширишга имкон беради. 11 ёшдан 19 ёшгача бўлган ҳар бир тарбияланувчи учун энг мувофиқ дастур танлаб олинади. Европа методикасига кўра, бу ерда болалар футбол сир-асрорларини мукаммал эгаллаши билан бир қаторда уларнинг етук инсон бўлиб тарбия топишига ҳам урғу берилади.
Мактабда фаолият олиб борадиган мураббийлар учун Европада малака ошириш имконияти яратилади.
— Тошкентда «Brooke House College footboll Academy» футбол академияси филиали очилганидан ва мамлакатингизга сафаримдан жуда хурсандман, — деди Мики Адамс. — Биз транспорт университети жамоаси билан биргаликда болалар ҳаётига катта ўзгаришларни олиб кириш ниятидамиз. Умид қиламанки, академиямиз мамлакатда футболни ривожлантиришда амалий ёрдам беради.
Маълумот учун, лойиҳа менежери Мики Адамс инглиз футболчиси ва мураббийидир. У ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган. Ўн тўққиз йиллик профессионал фаолияти давомида Англиянинг «Саутгемптон», «Фулхем» ва «Сток Сити» клублари сафида тўп сурган.
Мураббийлик фаолиятини «Фулхем»да ўйновчи мураббий сифатида бошлаган. Айни пайтда у Англия Премер-лигасида назоратчи бўлиб ишлайди ва «Brooke House College Futball Akademy» техник директори сифатида ҳам фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг