Тошкентда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

10:29 06 Март 2023 Жамият
329 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан туман ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, «С-З.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 56,7 млн сўмлик жами 5 736 қути ва «И.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 64 млн сўмлик жами 2 953 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?