Тошкентда акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари савдодан олинди
Фото: Прократура департаменти
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги савдо дўконидан Ўзбекистон акциз маркаси билан елимланмаган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда фаолият юритувчи «Н.Г.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Р.Қ. харидорга Ўзбекистон акциз маркаси билан елимланмаган 2 дона виски ва 2 қути тамаки маҳсулотини жами 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан хорижда ишлаб чиқарилган турли номдаги умумий баҳоси 125,4 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг