Тошкентда 480,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

15:16 18 Март 2024 Жамият
510 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.К. ва бошқалар «Бобур» МФЙ ҳудудидаги уйда тижорат мақсадида ташкил этилган иссиқхонада темир труба ва резина шланглар ёрдамида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 320,4 минг метр куб табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 480,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?