Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:45 27 Август 2025 Жамият
166 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 26 август куни соат 14:30 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида «Zeekr», «Matiz», «Ваз-2105» ва «Nexia-2» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида «Zeekr» автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари ўша куни соат 20:30 ларда Чилонзор тумани Сеул кўчасида скутер ва «Nexia-3» иштирокида тўқнашув рўй берган. Оқибатда скутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига тўғри келган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?