Тошкентда 31 нафар фуқаронинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

11:52 17 Сентябр 2021 Жамият
499 0

Тошкент шаҳрида имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида юзаки “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилиб, 31 нафар фуқаронинг 25 000 АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?