Тошкентда 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхоналар фош этилди

18:42 27 Февраль 2024 Жамият
126 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Э.А., У.К. ва бошқалар “Шарқ ҳақиқати” МФЙ ҳудудидаги 2 та хонадонда ташкил этилган иссиқхоналарни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғри йўли билан улаб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер