Тошкент вилоятини пойтахт билан боғлайдиган тезюрар электропоезд ишга тушади

00:36 17 Октябр 2021 Жамият
630 0

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғида пойтахт ва вилоят шаҳарлари ўртасида қатнайдиган замонавий электропоездлар йўлга қўйилганини эълон қилди.

Қайд этилишича, бу мақсадлар учун соатига 120 километр тезликда ҳаракатланадиган ўнта электропоезд сотиб олинади. Бу поездларда ягона чипта тизими жорий этилади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, жамоат транспортини ривожлантириш дастури ҳам қабул қилинади. Унга кўра вилоят ҳудудларини бир-бири билан, шунингдек пойтахт билан боғлайди. Дастур доирасида 20 та янги йўналиш очилиши, 120 дан ортиқ янги бекатлар ва 13 та автовокзаллар қурилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?