Тошкент вилоятида таниқли брендларнинг спорт кийимлари ишлаб чиқарилиши мумкин

09:56 24 Июнь 2021 Спорт
1161 0

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Жанубий Кореянинг “YOUNGONE CORPORATION” корпорация асосчиси Кихак Сунг билан учрашди.

Унда янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш, замонавий кийимлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Дастлаб хорижлик инвесторлар томонидан корпорация фаолияти, улар томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди. Хусусан, 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тайёр тикув маҳсулотлари, пойабзал ва турли хилдаги техник текстиль маҳсулотлари ишлаб чикариш соҳасида дунёдаги “биринчи рақамли” корпорация ҳисобланади. Шу билан бирга, “NIKE”, “ADIDAS” ва “LACOSTE” каби дунёнинг энг таниқли брендларига тайёр кийим-кечак етказиб бериб, йиллик экспорт ҳажми 3 миллиард долларга тенг.

Унга кўра, туманда замонавий, тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини куриш лойихаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади. Бунинг натижасида 700 та янги иш ўрини яратилади. Ҳозир ҳудудда биринчи босқич ишлаб чикариш тармоқлари ишга туширилган бўлиб, 200 та иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг учинчи чораги ва 2022 йилда эса қолган босқичлардаги ишлаб чиқариш тармоқлари фойдаланишга топширилади.

Учрашувда Д.Ҳидоятов давлат томонидан лойиҳани амалга ошириш учун барча шароит яратиб берилишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер