Тошкент вилоятида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди

15:43 12 Февраль 2024 Жамият
264 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.O.” МЧЖ таъсисчиси З.К. ва бошқалар 2021-2023 йиллар давомида “М.Г.” хусусий корхонаси ва “Б.О.” МЧЖга 2 700 тонна чигит маҳсулотлари етказиб бериши эвазига уларнинг 559 минг АҚШ долларини нақд ҳолда ҳамда 1,5 млрд сўмини пул кўчириш йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, МЧЖ таъсисчиси З.К. ва ишчиси Э.Х. фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағлари ҳисобидан “Trailblazir, “BYD Yuan Plus” ва “Cobalt” русумли енгил ҳамда “Sitrak” русумли юк автотранспорт воситаларини харид қилганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер