Тошкент вилоятида сувдан қарийб 17 млрд сўм қарздорлик МИБ орқали ундирилди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида жорий йилда суд қарорига асосан ичимлик суви билан таъминловчи корхоналар фойдасига 17 миллиард сўмга яқин қарздорликлар ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилда «Тошкент сув таъминоти» АЖ фойдасига 3 459 та ижро ҳужжатлари бўйича 16,9 миллиард сўм қарздорлик амалда ундирилган.
Бундан ташқари, қолдиқдаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида 1 миллиард сўмлик 436 та ишлар бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақларига йўналтирилган.
Шу каби ҳолатлардан бирида қарздор «Э. С. А.» корхонасидан ундирувчи «Тошкент сув таъминоти» АЖ фойдасига 408,8 миллион сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу қарзни ундириш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи корхона фойдасига қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманида қарздор ота 4 нафар вояга етмаган фарзандлари учун 2,4 миллиард сўм алимент маблағларини олдиндан тўлаб бергани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг