Тошкент вилоятида кредит маблағлари эвазига харид қилинган қорамол ва металлни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.ч.» МЧЖ раҳбари Х.Й. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган қорамолларни гўёки “J-R.» фермер хўжалигига сотилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 100 бош қорамолни нақд пулга сотиб юбориб, жами 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.С.» МЧЖ раҳбари Ё.Т. банк филиалидан ажратилган 2,1 млрд кредит маблағи эвазига харид қилинган металл маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборганлиги, шунингдек маблағини қайтармаслик мақсадида, гаровга қўйилган омборхона биносини тақиқдан ечиш тўғрисида банкнинг хати ва муҳрини қалбакилаштириб, омборхонага қўйилган тақиқни бекор қилишга эришганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг