Тошкент вилоятида Корея университетининг филиали очилиши кутилмоқда

02:47 21 Сентябр 2021 Жамият
553 0

Тошкент вилоятида Корея университетининг филиали очилиши кутилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Корея Республикаси «Hwashin Cyber» университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Ким Сунгги билан олиб борган мулоқотида мазкур масала муҳокама қилинган.

Учрашувда «HWASHIN CYBER UNIVERCITY» таълим муассасасининг 10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятида Корея Республикаси университетининг филиалини очиш таклифи ўртага ташланган.

Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтилган. Таъкидланишича, таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этиш, бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш, таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси «Hwashin Cyber» университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?