Тошкент вилоятида «Каптива» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилди. Ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчи шифохонада

15:58 27 Июль 2021 Жамият
657 0

Бугун, 27 июль куни соат 14:20 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 215-километрида «Каптива» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Натижада, мазкур автомобиль ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер